Ламине Ямал севгилиси билан бирга яшай бошлади
Шу тариқа жуфтлик муносабатларида янги босқичга қадам қўйгани айтилаётгани хабар қилинмоқда.
Фото: Getty Images
“Барселона” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламине Ямал севгилиси Инес Гарсия билан бирга яшай бошлади. Бу ҳақда “Vamos a ver” дастурида журналист Сандра Аладро маълум қилган.
Манбага кўра, Инес Гарсия Ямалнинг уйига кўчиб ўтган. Шу тариқа жуфтлик муносабатларида янги босқичга қадам қўйгани айтилаётгани хабар қилинмоқда.
Ямал ва Гарсия ўртасидаги муносабатлар 2026 йил давомида оммага маълум бўлган. Инес Гарсия Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026даги учрашувларида ҳам футболчини қўллаб-қувватлаган.
Маълумот учун, Ямал 2026 йил 13 июл куни 19 ёшга тўлди. Инес Гарсия эса 9 июл куни 21 ёшини нишонлаган.
Насрулло Каримов
Журналист