Ламин Ямалнинг отаси ўғлини Марадона билан қиёслади
Испаниялик иқтидор ҳозирда 18 ёшга тўлди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» вингери Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи ижтимоий тармоқларда ўғлига бағишланган пост қолдирди ва уни «кўк-анорранглилар» ҳамда Аргентина терма жамоасининг собиқ афсонаси Диего Марадона билан қиёслади.
Эслатиб ўтамиз, Ямал Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган «Мальорка»га қарши баҳсда (3:0) гол муаллифига айланган эди.

«Шунчақи фахрли ота, оиламга барчаси учун раҳмат», — деб ёзди Мунир Насрауи.
Ҳозирда 18 ёшда бўлган Ямал «Барселона»нинг асосий жамоасида 2023 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда ёш иқтидор клуб миқёсида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 13 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Нуфузли Transfermarkt портали Ямалнинг айни дамдаги бозор қийматини 200 миллион еврога баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист