locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ламин Ямал яна Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси

У 22 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ламин Ямал яна Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси
ФОТО: Getty images

«Барселона»нинг қанот ҳужумчиси Ламин Ямал декабрь ойи якунларига кўра Испания Ла Лигасида ойнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Ямал кетма-кет иккинчи ойдирки, ушбу совринни қўлга киритяпти. Ноябрда ҳам Ла Лигада айнан у тенгсиз деб топилганди.

Декабрь ойида Ла Лига баҳсларида Ямал икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. У майдонга тушган ўйинларда жамоаси ишонч билан олдинга юриб, 5 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, сентябр ва октябр ойларида бу соврин «Реал»нинг франциялик форварди Килиан Мбаппега насиб этганди.

Ламин бу мавсум «Барселона» сафида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 22 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг