Ламин Ямал: «Умид қиламанки, «Барселона»да абадий қоламан»
Испаниялик иқтидор каталонияликларга бўлган садоқати ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал ўзининг келажаги борасидаги саволларга жавоб берди. Ёш юлдуз Каталония клубига бўлган садоқатини яна бир бор таъкидлади.
«Умид қиламанки, бу ерда абадий қолишим мумкин бўлади. Мен ҳар бир кундан завқ оляпман. Дунёнинг энг яхши клуби ва энг яхши шаҳрида эканлигимдан бахтиёрман», — дея Ямалнинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.
18 ёшли вингернинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар имзоланган бўлиб, у жамоанинг узоқ муддатли лойиҳаларидаги энг асосий фигура ҳисобланади.
Маълумот учун, жорий мавсумда Ямал барча турнирлар доирасида 28 та учрашувда майдонга тушди. У ўз ҳисобига 13 та гол ва 13 та самарали узатмани ёздира олди.
Насрулло Каримов
Журналист