locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ламин Ямал: «Ҳозир бутун бир ўйинни майдонда ўтказадиган вақт эмас»

Испаниялик юлдуз Саудия Арабистонига қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Испания терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Ламин Ямал ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги Саудия Арабистонига қарши бўладиган баҳс олдидан ўзининг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди. Испанияликлар гуруҳдаги 2-тур учрашувини 21-июн куни саудияликларга қарши ўтказишади. Ямал ўзининг асосий таркибда майдонга тушишига зарурият кўрмаётганини, бироқ бу ҳолат юз берса ҳам, тўлиқ 90 дақиқа ўйнай олмаслигини маълум қилди.

«Ҳали жуда эрта, бунга зарурият ҳам йўқ. Ҳозир мослашиш (адаптация) жараёнидаман ва бутун бир учрашувни тўлиқ майдонда ўтказадиган вақт эмас. Шунга қарамай, мураббий қанча вақт хоҳласа, шунча ўйнашга тайёрман.

Албатта, якшанба куниги баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт, чунки биз мусобақа фаворитлари қаторидамиз. Майдонда бўлишни жуда хоҳлайман. Якунда тўлиқ 90 дақиқа ўйнай олмаслигингни билсанг ҳам, жамоангга ёрдам бериш учун доимо майдонга тушишни истайсан», — дея Ямалнинг сўзларини келтирмоқда RTVE.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 даги илк учрашувида Кабо-Верде билан дуранг ўйнаган (0:0) Испания терма жамоаси айни дамда "H" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Мазкур баҳсда ёш ҳужумчи учрашувнинг 71-дақиқасида захирадан майдонга тушган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг