locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ламин Ямал нега қўлини боғлаб ўйнашига изоҳ берди

Унинг айтишича, бунга PlayStation сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» вингери Ламин Ямал ўйинлар пайтида нега қўлини боғлаб юришига ойдинлик киритди.

«Нима учун қўлимни боғлаб ўйнайман? Кунларнинг бирида PlayStation ўйнаб, телевизорга уриб юборгандим ва бармоқларим қаттиқ шишиб кетганди. Шундан сўнг қўлимни бинт билан боғлаб олдим, бу жуда ажойиб кўринди. Худди Карим Бенземаникига ўхшаб қолди. Мен эса уни шундай қолдиришга қарор қилдим, назаримда, бу менга ёмон ярашмаяпти», — деди Ямал ўзининг YouTube-каналидаги видеода.

Якунланган мавсумда футболчи «кўк-анор ранглилар» сафида барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда «Барселона» Мадриднинг «Реал» клубини саккиз очкога ортда қолдириб, Испания чемпионига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг