Ламин Ямал — Ла Лиганинг 2025/2026 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси
«Барселона» вингери Ламин Ямал Испания Ла Лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Испания чемпионати расмий сайтида хабар берилган.
Ортда қолган Примера мавсумида вингер каталонияликлар сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Ламин Ямалнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, ундаги тўваниш пули 1 миллиард еврони ташкил этади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги трансфер баҳоси 200 миллион еврони ташкил қилади.
Испания чемпионатининг якунланган мавсуми натижаларига кўра, «Барселона» муддатидан олдин турнир жадвалида биринчи ўринни қўлга киритган эди — каталонияликлар 38 та учрашувда 94 очко жамғаришди. Мадриднинг «Реал» клуби 86 очко билан иккинчи поғонадан жой олган бўлса, 72 очко тўплаган «Вильярреал» кучли учликни якунлаб берди.