Ламин Ямал Криштиану Роналдуни ортда қолдирди
«Барселона» жамоасининг 18 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямал ўзининг профессионал фаолиятидаги учинчи Ла Лига соврини эгасига айланди. Аввалроқ «кўк-анорранглилар» Мадриднинг «Реал» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2025/2026 йилги мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритган эди.
Ламин бундан олдин 2024/2025 йилги мавсумда ва испаниялик футболчи учун профессионал футболдаги дебют ҳисобланган 2022/2023 йилги кампанияда ҳам мамлакат чемпиони бўлган эди. Шу тариқа, Ямал каталонияликлар билан тўрт мавсум ичида учта Ла Лига чемпионлигига эришди. Таqqослаш учун, Роналду Мадриднинг «Реал» клубидаги тўққиз мавсуми давомида бор-йўғи икки марта Испания чемпионлигини қўлга киритган.
Қайд этиш жоизки, Ямалнинг «кўк-анорранглилар» сафидаги жами совринлари сони 6 тага етди. Ла Лигадаги учта ғалабадан ташқари, унинг ҳисобида битта Испания кубоги ва иккита мамлакат Суперкубоги мавжуд.
«Барселона» ўз тарихида 29-марта Испания чемпионатида зафар қучди.