locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ламин Ямал “Галатасарой” футболчисининг кескин гапларига жавоб қайтарди: “Энди у мени танийдими?”

“Барселона” навбатдаги учрашувини 17-октябрь куни Ла Лига доирасида “Бетис”га қарши ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” вингери Ламин Ямал Чемпионлар лигасида “Галатасарой”га қарши учрашувдан сўнг рақиб жамоа ярим ҳимоячиси Марио Леминанинг ўзига нисбатан билдирган кескин фикрларига жавоб қайтарди. Испаниялик футболчи ижтимоий тармоқларда рақибига кинояли мурожаат йўллади.

Марио Лемина учрашувдан аввал Ламин Ямалнинг кимлигини билмаслигини айтиб, рақибини менсимаган. Ўйин давомида эса “Галатасарой” ярим ҳимоячиси испаниялик футболчини асабийлаштиришга уринган. Бироқ Ямал провокацияларга берилмай, майдондаги ҳаракатлари билан жавоб қайтарган.

Учрашувдан кейин Ламин Ямал ўйиннинг энг яхши футболчисига берилган соврин билан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди. У суратга “Энди у мени танийдими?” дея изоҳ қолдириб, Марио Леминанинг ўйинолди гапларига кинояли жавоб берди. Ёш вингернинг ушбу пости футбол мухлислари орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълумот учун, 13-октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган “Галатасарой” — “Барселона” учрашуви каталонияликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ламин Ямал баҳс давомида иккита голли узатмани амалга оширди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Барселона” навбатдаги учрашувини 17-октябрь куни Ла Лига доирасида “Бетис”га қарши ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг