locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ламин Ямал фаолиятидаги илк хет-трини қайд этди

Испаниялик футболчи учун ушбу натижага эришишига «Барселона» либосида 140 та ўйин керак бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 26-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Вильярреал» жамоалари ўртасидаги баҳс каталонияликларнинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Ушбу учрашув «кўк-анорранглилар»нинг 18 ёшли иқтидорли ҳужумчиси Ламин Ямал учун унутилмас кеча бўлди — футболчи ўз фаолиятидаги илк хет-трини расмийлаштирди.

Ямал учрашувнинг 28, 37 ва 69-дақиқаларида рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.

Шуниси эътиборлики, ёш форвард бунгача бирор марта бир ўйинда икки тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлмаган эди. Ўзининг дебют хет-тринини Ламин «Барселона» либосидаги 140-учрашувида нишонлади.

Жорий мавсумда Ямал каталонияликлар сафида барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 13 та самарали узатмани амалга оширди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» 26 та ўйиндан 64 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. «Вильярреал» эса 51 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг