locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ламин Ямал Чемпионлар Лигасида «Барселона»нинг тарихий рекордини ўрнатди

ЙЧЛнинг 1/8 финал босқичининг дастлабки ўйинида каталонияликлар «Ньюкасл» билан дуранг ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» вингери Ламин Ямал «Ньюкасл»га қарши ўйинда гол уриб, клуб тарихи саҳифасидан жой олди. Opta таҳлилий портали маълумотига кўра, у жамоанинг европа кубокларидаги энг кеч киритилган пеналти муаллифига айланди.

Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувда (1:1) 18 ёшли испаниялик иқтидор эгаси Малик Тиав томонидан Дани Олмога нисбатан содир этилган қўполлик учун белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини совуққонлик билан амалга оширди.

Ламин Ямал гол урган пайтда таймерда 95:50 вақти қайд этилган эди. Бу «Барселона»нинг Чемпионлар Лигаси тарихидаги барча ўйинлари мобайнида пеналтидан киритилган энг сўнгги гол бўлиб қолди.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Ньюкасл» ўртасидаги жавоб учрашуви 18 март куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг