Ламин Ямал: «Биз жаҳон даражасидаги футболчилармиз, шунинг учун ҳам фаворит ҳисобланамиз»
Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ЖЧ-2026 «H» гуруҳи 2-тури доирасида Саудия Арабистони устидан қозонилган йирик ғалабадан (4:0) сўнг миллий жамоанинг истиқболларини баҳолади.
«Родри — «Олтин тўп» соҳиби, Педри, менинг фикримча, дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, бизда Нико Уильямс, Олмо, Оярсабал бор... Уларинг барчаси жуда кучли. Агар жамоага бирор нарса билан ёрдам бера олсам, бундан хурсанд бўламан. Биз жаҳон даражасидаги футболчилармиз, шунинг учун ҳам фаворит ҳисобланамиз», — дея Ямалнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.
Ўтказилган икки ўйиндан сўнг Испания терма жамоаси тўрт очко жамғарган ҳолда «H» гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
3-турда Испания миллий жамоаси Уругвай билан тўқнаш келади (27-июн).
Гуруҳ босқичи 11-июндан 27-июнгача давом этади. Жамоалар ўзаро бир даврали тизимда тўқнаш келишади (ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади). Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши терма жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган саккизта жамоа йўл олади.