locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ламин Ямаль: “19 ёшимда «Барселона» сардори бўлиш — мен учун катта шараф”

2026/27 йилги мавсум учун “Барселона”нинг сардорлар гуруҳидан Рафинья, Педри, Эрик Гарсия, Френки де Йонг ва Ламин Ямаль жой олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” вингери Ламин Ямаль жамоа сардорларидан бири этиб сайланганига муносабат билдирди. 19 ёшли футболчи бундай ёшда Каталония клубининг сардорлик боғичига эга бўлишини катта шараф деб атади.

“19 ёшимда «Барселона» сардори бўлиш — мен учун жуда катта шараф. Барча жамоадошларимдан жуда миннатдорман. Мен жуда бахтлиман ва жамоа учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, — деди Ямаль.

2026/27 йилги мавсум учун “Барселона”нинг сардорлар гуруҳидан Рафинья, Педри, Эрик Гарсия, Френки де Йонг ва Ламин Ямаль жой олди. Ямалнинг 19 ёшидаёқ ушбу рўйхатга кириши унинг жамоадаги мавқеи ва таъсири тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Маълумот учун, Ламин Ямаль жорий Ла Лига мавсумида тўртта учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди. “Барселона” эса дастлабки тўрт турдан сўнг 12 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг