locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liganинг энг яхши иккинчи тўпурари фаолиятини «Fenerbahche»да давом эттириши мумкин

Томонлар шартнома шартларини келишиб олди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Испаниянинг «Мальорка» клуби ҳужумчиси Ведат Мурики Туркиянинг «Fenerbahche» жамоаси билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Ягыз Сабунжуоғлу хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 32 ёшли форвард Истанбул клубининг янги президенти Азиз Йилдиримнинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

Таниқли инсайдер Фабрисио Романо ҳам ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу келишув якунланганини тасдиқлади ва трансфер суммаси ҳақида маълумот берди. Унинг берган маълумотига кўра, «Fenerbahche» косовалик футболчининг ўтиши учун «Мальорка»га 15 миллион евро тўлайди.

Ортда қолган 2025/2026 йилги мавсумда Мурики Ла Лигада 23 та гол урган ҳолда, «Барселона» вингери Ламин Ямал ҳамда «Реал» аъзоси Винисиус Жуниорни (иккаласида ҳам 16 тадан гол) ортда қолдирган ҳолда, чемпионат тўпурарлари пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. Ундан фақатгина «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе (25 та гол) кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, муваффақиятли мавсумга қарамай, «Мальорка» жамоаси 38 та ўйинда 42 очко жамғариб, турнир жадвалида 18-ўринни эгаллади ва Сегундага (Иккинчи Ла Лига) тушиб кетди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг