locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди

Испания чемпионатида 24-тур учрашувлари якунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Испания Ла Лигасининг 24-туридан ўрин олган «Жирона» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 45+3-дақиқада Ламин Ямаль пенальтини голга айлантира олмади — тўп дарвоза устунига тегди. 59-дақиқада Пау Кубарси ҳисобни очиб, «кўк-анорранглилар»ни олдинга олиб чиқди. 62-дақиқада Тома Лемар жавоб голини урди. Ғалаба тўпини эса 87-дақиқада Фран Бельтран киритди.

Натижада «Жирона» 29 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда, «Барселона» эса 58 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Ла Лига, 24-тур

«Жирона» — «Барселона» — 2:1

Голлар: Кубарси, 59 (0:1). Лемар, 62 (1:1). Бельтран, 87 (2:1).

Амалга оширилмаган пенальти: Ямал, 45.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг