locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Валенсия» ўз майдонида «Мальорка»ни юта олмади

Испания чемпионатида 17-тур учрашувлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Валенсия» ўз майдонида «Мальорка»ни юта олмади
ФОТО: Getty images

"Валенсия" ўз майдонида Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган учрашувда "Мальорка"ни мағлуб эта олмади - 1:1. Ўйин "Месталья" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувдаги дастлабки гол 23-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Самуэль Кошта томонидан киритилди. Мезбонлар ҳужумчиси Уго Дуро иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди.

Шундай қилиб, "Валенсия" 16 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. "Мальорка" (18) 14-поғонадан жой олган.

Ла Лига. 17-тур
20 декабрь, 01:00
Валенсия - Мальорка - 1:1
Голлар: Кошта, 23 (0:1). Дуро, 52 (1:1)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг