locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Севилья» ўз майдонида «Атлетико»ни мағлуб этиб, хавфли зонадан узоқлашди

Испания чемпионатининг 31-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 31-тури доирасида «Севилья» ҳамда Мадриднинг «Атлетико» жамоалари ўртасидаги учрашув якунга етди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида кечган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида «Севилья» ҳужумчиси Акор Адамс пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 35-дақиқада «Атлетико» ҳимоячиси Хавер Боньяр мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 45+7-дақиқада эса мезбонлар ҳимоячиси Неманя Гудел гол уриб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди — 2:1.

Ушбу баҳсдан сўнг, Мадриднинг «Атлетико» клуби 31 ўйиндан 57 очко жамлаган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Севилья» эса 34 очко билан 15-поғонадан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг