Ла Лига. «Реал» ўз майдонида «Эспаньол»ни мағлуб этди
Мадридликлар турнир жадвалида пешқадам.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси 5-туридан ўрин олган баҳсда “Реал” клуби “Эспаньол”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда дастлаб 22-дақиқада Эдер Милитао супергол урган бўлса, 47-дақиқада Килиан Мбаппе иккинчи голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “Реал” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 15 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. “Эспаньол” эса 10 очко билан 3-ўринда қолди.
Ла Лига. 5-тур
«Реал Мадрид» — «Эспаньол» 2:0
Голлар: Милитао (22), Мбаппе (47).
Реал — Куртуа, Карвахал, Асенсио, Милитао, Каррерас, Мастантуоно (Браҳим, 77), Валверде, Чуамени (Камавинга 90), Винисиус (Родриго, 77), Гарсия (Гулер, 61), Мбаппе (Беллингем, 89).
Розикжон Султонмуродов
Журналист