locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Реал» ўз майдонида «Эльче»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания чемпионатининг 28-тур ўйинлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 28-туридан ўрин олган «Реал Мадрид» ва «Эльче» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган мазкур баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 39-дақиқасида ҳимоячи Антонио Рюдигер ҳисобни очган бўлса, 45-дақиқада яримҳимоячи Федерико Вальверде «Реал»нинг устунлигини оширди. Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида ҳимоячи Дин Хейсен ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 85-дақиқада мезбонлар футболчиси Мануэль Моран автогол муаллифига айланди. Учрашувнинг 89-дақиқасида эса Арда Гюлер ўйиннинг якуний ҳисобини ўрнатди — 4:1.

Ушбу ғалабадан сўнг, 28 та учрашувда 66 очко жамғарган «Реал Мадрид» турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Эльче» жамоаси эса 26 очко билан 17-поғонадан жой олган.

Навбатдаги тур доирасида «Реал Мадрид» 22 март куни ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилса, «Эльче» бир кун аввал «Мальорка» жамоаси билан баҳс олиб боради.

Ла Лига. 28-тур

«Реал» — «Эльче» 4:1

Голлар: Рюдигер (39), Вальверде (45), Хейсен (66), Гюлер (89) — Моран (автогол, 85).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг