La Liga. «Real» сафарда «Espanyol»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Испания La Ligasининг 34-туридан ўрин олган «Espanyol» ҳамда Мадриднинг «Real» жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. Барселонадаги «Корнелья-Эль Прат» стадионида бўлиб ўтган учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Мадридликлар ҳужумчиси Vinisius Junior 55-дақиқада учрашувда ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқага келиб «Espanyol» дарвозасига иккинчи голни ҳам йўллади ва дубл қайд этди.
La Liganинг 34-туридан сўнг Каталония клуби 39 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. «Қироллик клуби» эса 77 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олган. Жадвални 34 ўйиндан сўнг 88 очко тўплаган «Барселона» бошқариб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги турда Мадриднинг «Real» жамоаси 10 май куни «Spotify Camp Nou» стадионида «Барселона»га қарши майдонга тушади.