locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Реал» сафарда «Алавес»дан устун келди

"Барса" билан фарқ қисқарди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Реал» сафарда «Алавес»дан устун келди
ФОТО: Getty images

"Реал" Испания чемпионатининг 16-турида сафарда "Алавес"ни мағлуб этди - 2:1.

Учрашувнинг 24-дақиқасида меҳмонларнинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобни очди. 69-дақиқада "Алавес"нинг испаниялик форварди Карлос Висенте жавоб голини урди. Учрашувнинг 76-дақиқасида "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго якуний ҳисобни ўрнатди.

Натижада “Реал” 16 ўйиндан кейин 36 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Алавес" 16 ўйинда 18 очко тўплаб, 12-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 16-тур

Алавес - Реал - 1:2

Голлар: Мбаппе, 24 (0:1). Висенте, 69 (1:1). Родригу, 76 (1:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг