Ла лига. «Реал» «Реал Сосьедад»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Винисиусдан дубль
Испания чемпионати — Ла Лиганинг 24-тури доирасида Реал Мадрид ҳамда "Реал Сосьедад" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Беллашув Мадрид шаҳридаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилди.
Майдон эгалари мазкур баҳсда 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ҳисобни 5-дақиқада Гонсало Гарсия очди. 21-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Микель Оярсабаль пенальтидан аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. 25-дақиқада эса «қироллик клуби» вингери Винисиус Жуниор пенальтидан фойдаланиб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада Федерико Вальверде учинчи голни киритди. Иккинчи тайм бошида Винисиус Жуниор яна бир пенальтини голга айлантириб, дубль расмийлаштирди.
24 турдан сўнг мадридликлар 60 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Реал Сосьедад» эса 31 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Испания — Ла Лига, 24-тур
Реал Мадрид — Реал Сосьедад — 4:1
Голлар: 1:0 — Гарсия (5), 1:1 — Оярсабаль (21, пен.), 2:1 — Винисиус Жуниор (25, пен.), 3:1 — Вальверде (31), 4:1 — Винисиус Жуниор (48, пен.)