Ла Лига. «Реал» «Бетис»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди
Мадрид клуби «Барселона»дан сезиларли даражада қолиб кетди.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигасининг 32-туридан ўрин олган «Бетис» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Якунда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишди.
Ўйиннинг 17-дақиқасида «қироллик клуби» ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳисобни очди. Бироқ 90+4-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Эктор Белерин мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Ла Лиганинг 32 та ўйинидан сўнг «Бетис» 50 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. «Реал» эса 74 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олган.
Навбатдаги турда Мануэль Пеллегрини шогирдлари «Овьедо» билан куч синашса (3 май), Альваро Арбелоа бошқарувидаги жамоа «Эспаньол»га қарши майдонга тушади (3 май).
Насрулло Каримов
Журналист