locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Реал» 90+4-дақиқада урилган гол эвазига «Сельта»ни мағлуб этди

Мадрид клуби сўнгги икки ўйинда мағлуб бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг 27-тури доирасида «Сельта»га қарши кечган драматик баҳсда ғалабани илиб кетди (2:1). Виго шаҳридаги учрашув мухлисларни сўнгги сонияларгача ҳайажонда ушлаб турди.

11-дақиқада Аурельян Чуамени ҳисобни очди, бироқ мезбонлар таслим бўлишмади ва Борха Иглесиас биринчи бўлимдаёқ мувозанатни тиклади.

«Қаймоқранглилар»га ғалабани 94-дақиқада Федерико Вальверде томонидан киритилган гол тақдим этди.

Ушбу ғалаба Альваро Арбелоа шогирдлари учун жуда муҳим эди, чунки жамоа бунгача кетма-кет икки ўйинда («Хетафе» ва «Осасуна»га қарши) мағлуб бўлган эди. Ушбу турдан сўнг «Реал» 63 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, «Сельта» эса олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Ла Лига. 27-тур

«Сельта» — «Реал» 1:2

Голлар: Иглесиас (25) — Чуамени (11), Вальверде (90+4).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг