locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Реал» 90+10-дақиқада урилган гол эвазига «Райо Валекано»ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 22-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 22-тури доирасида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Райо Валекано»ни қабул қилди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув ўта кескин ва кутилмаган воқеаларга бой бўлди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида мезбонлар вингери Винисиус Жуниор ҳисобни очиб, мадридликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи бўлим бошида, аниқроғи 49-дақиқада меҳмонлар яримҳимоячиси Хорхе де Фрутос мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Баҳснинг сўнгги қисми меҳмонлар учун ҳақиқий синовга айланди. 81-дақиқада «Райо» яримҳимоячиси Пате Сисс қўпол ўйини учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кўп бўлиб қолган «Реал» босимни кучайтирди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган ўнинчи дақиқада (90+10) мақсадига эришди. Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Реал Мадрид» очколарини 54 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Райо Валекано» эса 22 очко билан 17-поғонадан жой олган.

Келаси турда «Райо» ўз майдонида «Овьедо»ни қабул қилса, «қироллик клуби» 8 февраль куни меҳмонда «Валенсия» билан куч синашади.

Ла Лига. 22-тур

«Реал» — «Райо Валекано» 2:1

Голлар: Винисиус (15), Мбаппе (90+10) — Фрутос (49).

Четлатиш: Пате Сисс (81).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг