locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. Рафиньянинг хет-триги «Барселона»га «Севилья» устидан ғалаба келтирди

Каталония клуби пешқадамлигини давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. Рафиньянинг хет-триги «Барселона»га «Севилья» устидан ғалаба келтирди
ФОТО: Getty images

«Барселона» Испания Ла Лигасининг 7-турида сафарда «Севилья»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар 19-дақиқада ҳисобни очди. «Милан»дан ижара асосида келиб қўшилган Юссуф Фофана гол муаллифи бўлди.

Каталонияликларга ғалабани Рафиньянинг хет-триги келтирди. 29 ёшли бразилиялик футболчи 22-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 52-дақиқада «Барселона»ни олдинга олиб чиқди ва 69-дақиқада учинчи голини урди.

Шу тариқа, Рафиньянинг жорий мавсумдаги Ла Лигада урган голлари сони 12 тага етди. У бу натижани атиги 7 турда қайд этди.

Рафинья XXI асрда Ла Лига мавсумининг дастлабки 7 та учрашувида камида 10 та гол урган учинчи футболчи бўлди.

«Барселона» мавсум бошидан буён кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди ва 21 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 13 очкога эга «Севилья» эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг