La Liga. «Osasuna» 90+9-дақиқада урилган гол эвазига «Севилья»ни мағлуб этди
Испания Ла Лигасининг 32-туридан ўрин олган «Осасуна» ҳамда «Севилья» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйин Памплонадаги «Эл-Садар» стадионида бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобига ғалаба қозонишди.
Учрашувда ҳисоб 69-дақиқада «Севилья» ҳужумчиси Нил Мопе томонидан очилди. 80-дақиқага келиб, мезбонлар ҳужумчиси Раул мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. «Осасуна»га ғалаба келтирган голни эса 90+9-дақиқада ҳимоячи Алехандро Катена киритди — 2:1.
Испания чемпионатининг 32 та ўйинидан сўнг (жадвал 32-тур якунларига асосланган) «Осасуна» 42 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. «Севилья» эса 34 очко билан 18-поғонада жой олган.
Навбатдаги турда «Осасуна» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади (2 май), «Севилья» эса бир кундан сўнг «Реал Соседад»га қарши майдонга тушади.