Ла Лига. «Хетафе» «Жирона»дан устун келди
Испания чемпионатида 11-тур учрашувлари старт олди.
ФОТО: Getty images
Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган дастлабки ўйин Мадридда бўлиб ўтди.
Унда “Хетафе” “Жирона” устидан ғалаба қозонди.
Мезбонлар сафида голлар Мартин ва Майорал ҳисобига ёзилди.
Натижада “Хетафе” жамоаси очколарини 17 тага етказиб, 6-ўринга чиқиб олди. Каталония клуби эса 7 очко билан сўнгги поғонада қолди.
Ла Лига. 11-тур
Хетафе — Жирона 2:1
31 октябр, «Колисеум Алфонсо Перес»
Голлар: Мартин (72), Майорал (86) — Стуани (90+4, пеналти).
Розикжон Султонмуродов
Журналист