La Liga, «Espanyol» ўз майдонида «Sevilya»дан устун келди
Испания чемпионатида 13-тур учрашувлари яхунига етди.
ФОТО: Getty images
Испания Примерасининг 13-туридан ўрин олган “Espanyol” – “Sevilya” учрашуви яхунига етди. Ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувдаги биринчи голни иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида каталонияликлар ҳужумчиси Пер Мийя киритди. “Espanyol” ҳужумчиси Роберто Фернандес 84-дақиқада жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади ва орадан икки дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳимоячиси Маркао ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
Бу ўйиндан кейин "Sevilya" 16 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда, "Espanyol" эса 21 очко билан олтинчи ўринда боришмоқда.
La Liga. 13-тур
Espanyol 2:1 Sevilya
Голлар: Мийя 48, Фернандес 84 – Маркао 86
Розикжон Султонмуродов
Журналист