Ла Лига. «Бетис» ўз майдонида «Овьедо»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўйинда жами 3 та гол урилди.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигасининг 34-туридан ўрин олган “Бетис” ва “Овьедо” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйин мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ҳисобни 22-дақиқада “Бетис” ҳужумчиси Кучо Эрнандес очди. 45-дақиқада ҳужумчи Абде Эззалзули мезбонларнинг устунлигини иккига оширди. Эрнандес 59-дақиқада дублни расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. “Овьедо” ҳужумчиси Федерико Виньяснинг 53-дақиқада урган голи VAR текширувидан сўнг бекор қилинди.
Севилья жамоаси 53 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Овьедо клуби эса 28 очко билан сўнгги, 20-поғонада жойлашган.
Ла Лига. 34-тур
Бетис – Реал Овьедо 3:0
Голлар: Эрнандес 22, 59, Эззалзули 45
Розикжон Султонмуродов
Журналист