Ла Лига. «Бетис» Мадридда «Атлетико»ни мағлуб этди
Антони ягона голга муаллифлик қилди.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигасининг 23-туридан ўрин олган «Атлетико Мадрид» ва «Бетис» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Ўйиндаги ягона гол 28-дақиқада «Бетис» вингери Антони томонидан киритилди.
Испания чемпионатининг 23 та ўйинидан сўнг «Атлетико» 45 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Бетис» эса 38 очко билан бешинчи поғонада жойлашган.
Ла лига. 23-тур.
«Атлетико» — «Бетис» — 0:1
Гол: Антони 28.
Розикжон Султонмуродов
Журналист