Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Севилья» дарвозасига 5 та гол урди, Рафиньядан хет-трик
“Барселона” Испания чемпионатининг 28-тури доирасида кечган баҳсда “Севилья” устидан йирик ғалабага эришди — 5:2.
Мезбонлар сафида Рафиния хет-трик қайд этди — у голларининг иккитасини пенальтидан, биттасини эса ўйиндан киритди.
Шунингдек, Дани Ольмо ва Жоау Канселу ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» очколари сонини 70 тага етказди ва Ла Лига турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. “Севилья” эса 31 очко билан 14-поғонада бормоқда.
Испания Ла Лигаси. 28-тур
«Барселона» — «Севилья» — 5:2
Голлар: Рафиня (9 пенальти, 21 пенальти, 51), Олмо (38), Канселу (60) — Осо (45+3), Соу (90+2).
Барселона — Гарсия, Эспарт, Кубарси, Мартин, Канселу (Араухо, 66), Педри (Фермин, 46), Бернал (Касадо, 67), Олмо, Бардакчи (Ямал, 67), Рафиня (Гави, 82), Левандовски.
Севиля — Влаходимос, Хуанлу, Куасси (Кастрин, 70), Гудел, Суазо (Варгас, 46), Агуме (Буэно, 78), Соу, Кармона (Эжуке, 46), Санчес, Осо, Адамс (Мопе, 46).