Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Мальорка»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Испания чемпионатининг 23-тур ўйинларига старт берилди.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигасининг 23-тури доирасида «Барселона» ва «Мальорка» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ушбу баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳисобни очди. 61-дақиқада «кўк-анорранглилар» ҳужумчиси Ламин Ямал жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Ўйин якунланиши арафасида, 83-дақиқада эса яримҳимоячи Марк Бернал рақиб дарвозасига учинчи голни йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.
Испания чемпионатининг 23 та туридан сўнг «Барселона» 58 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. «Мальорка» эса 24 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди.
Ла Лига. 23-тур
«Барселона» — «Мальорка» 3:0
Голлар: Левандовски (29), Ямал (61), Бернал (83).
Насрулло Каримов
Журналист