locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Леванте»ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилди

Испания чемпионатининг 25-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 25-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилди ва якунда 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.

Ўйинда ҳисоб 4-дақиқада очилди. Иқтидорли яримҳимоячи Марк Бернал рақиб дарвозасини ишғол қилди. 32-дақиқага келиб, Френки де Йонг «кўк-анорранглилар»нинг устунлигини иккитага оширди. Баҳснинг якуний нуқтасини эса 81-дақиқада захирадан майдонга тушган Фермин Лопес қўйди — 3:0.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» ўз очколарини 61 тага етказиб, мусобақа жадвалида пешқадамликни қўлга олди. «Леванте» эса 18 очко билан ҳамон хавфли ҳудудда — 19-поғонада бормоқда.

Маълумот учун, «Барселона» ўзининг навбатдаги ўйинини 28 февраль куни ўз уйида «Вильярреал»га қарши ўтказади. «Леванте» эса бир кун аввал «Алавес» билан куч синашади.

Ла Лига. 25-тур

«Барселона» — «Леванте» 3:0

Голлар: Бернал (4), Де Йонг (32), Фермин (81).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг