Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Ферран дублга эришди.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигаси 5-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Хетафе” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Якунда эса мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Ферран Торрес 15 ва 34-дақиқаларда гол уриб, дубл қайд этди. 62-дақиқада эса Дани Олмо ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Ушбу ғалабадан сўнг каталониялилар очколари ҳисобини 13 тага етказиб олди ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Хетафе” эса 9 очко билан 8-ўринни банд этган.
Ла Лига. 5-тур
«Барселона» — «Хетафе» 3:0
Голлар: Ферран (15, 34), Олмо (62).
Розикжон Султонмуродов
Журналист