locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Барселона» сафарда «Овьедо»ни мағлуб этди

Каталонияликлар 16 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Барселона» сафарда «Овьедо»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty images

"Барселона" Испания чемпионатининг 6-турида "Овьедо"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Альберто Рейна ҳисобни очди. Унинг голи биринчи бўлимда ягона бўлиб қолди. Танаффусдан сўнг каталонияликлар сафида Эрик Гарсия гол уриб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Роберт Левандовски меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, сўнгги дақиқаларда эса Рональд Араухо Маркус Рэшфорднинг узатмасидан фойдаланиб, "кўк-анорранглилар" устунлигини янада мустаҳкамлади.

"Барселона" 16 очко тўплаб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. "Овьедо" эса 3 очко билан 18-поғонада жойлашган.

Ла Лига, 6-тур

Реал Овьедо - Барселона - 1:3

26 сентябрь 2025 йил, жума, 00:30

Голлар: Рейна, 33 (1:0). Э. Гарсия, 56 (1:1). Левандовски, 70 (1:2). Араухо, 88 (1:3)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг