Ла лига. «Барселона» сафарда «Атлетик»ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади
Учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири ўз якунига етди. Бильбаодаги «Сан-Мамес Баррия» стадионида кечган баҳсда мезбон «Атлетик» клуби Каталониянинг «Барселона» жамоасини қабул қилди.
Хосе Мунуэра Монтеро бошқариб борган кескин ва муросасиз ўтган беллашувда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалабани тантана қилишди. Учрашувдаги ягона гол 68-дақиқада «Барселона» ёш иқтидор эгаси Ламин Ямал томонидан киритилди.
Ушбу ғалабадан сўнг, 27-турдан кейин 67 очко жамғарган «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда. Бильбаоликлар эса 35 очко билан мусобақа жадвалининг тўққизинчи поғонасида бормоқда.
Ла лига. 27-тур
«Атлетик» — «Барселона» 0:1
Гол: Ямал (68).
Насрулло Каримов
Журналист