Ла Лига. «Барселона» «Реал»ни мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди
Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида марказий баҳс — «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. «Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган ўйинни бош ҳакам Алехандро Эрнандес бошқариб борди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида «Барселона» ҳужумчиси Маркус Решфорд ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Ферран Торрес «кўк-анорранглилар»нинг устунлигини мустаҳкамлади. Якуний ҳисоб — 2:0.
Ушбу ғалабадан сўнг, «Барселона» очколари сонини 91 тага етказди ва муддатидан олдин Испания чемпионлигини расмийлаштирди. Мадриднинг «Реал» жамоаси эса 77 очко билан иккинчи поғонада қолмоқда. Чемпионат якунланишига 3 тур қолган бир пайтда, «Барселона» ўз тарихида 29-марта мамлакат чемпионлигини нишонлайдиган бўлди.
Навбатдаги турда Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари 13 май куни сафарда «Алавес» меҳмони бўлишади. Альваро Арбелоа бошқарувидаги мадридликлар эса бир кун ўтиб ўз майдонларида «Овьедо»ни қабул қилишади.