locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Барселона» «Осасуна»ни мағлуб этиб, чемпионатдаги кетма-кет 10-ғалабасини қўлга киритди

Каталонияликлар ҳозирда турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Испания Ла Лигасининг 34-тури доирасида «Осасуна»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионатдаги кетма-кет 10-ғалабасини қўлга киритди. Памплонадаги «Эль-Садар» стадионида ўтган учрашувда Исидро Диас де Мера Эскудерос бош ҳакамлик қилди.

Каталония клуби сўнгги бор 16 февраль куни, 24-тур доирасида «Жирона»га қарши баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ўша мағлубиятдан кейин «Барселона» тўхтовсиз ғалабали серия қайд этиб, «Леванте», «Вильярреал», «Атлетик Бильбао», «Севилья», «Райо Вальекано», «Атлетико», «Эспаньол», «Сельта», «Хетафе» ҳамда «Осасуна» жамоаларини таслим этишга муваффақ бўлди.

Ҳозирда «кўк-анорранглилар» 88 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси — Мадриднинг «Реал» клубини 14 очкога орқада қолдирмоқда. «Барселона» навбатдаги учрашувини 10 май куни айнан «Реал»га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг