Ла Лига. «Барселона» мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
Фото: Getty Images
Испания чемпионатининг 1-турида “Мальорка” клуби “Барселона” клуби ўртасида баҳс якунланди.
Учрашувда ҳисоб 7-дақиқада Рафинья томонидан очилди. 23-дақиқада Ферран Торрес «кўк-анорранглилар» устунлигини мустаҳкамлади. 90+4-дақиқада эса Ямал ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Маълумот учун, “Мальорка” клуби биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонда икки киши кам бўлиб қолди.
Ла Лига. 1-тур
«Мальорка» – «Барселона» 0:3
Голлар: Рафиня (7), Торрес (23), Ямал (90+4).
Четлатишлар: Морланес (33), Мурики (39).
Розикжон Султонмуродов
Журналист