locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Барселона» Мадридда очко йўқотди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Барселона» Мадридда очко йўқотди
Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 3-турида “Барселона” сафарда “Райо Вальекано”га қарши майдонга тушди.

Мадрид шаҳрида кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйинда дастлаб 40-дақиқада Ламин Ямал пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Жавоб голини 67-дақиқада Фран Перес киритди.

Бу ўйиндан кейин "блауграналар" етти очко билан Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи, тўрт очко билан "асаларилар" 10-ўринда бормоқда. Флик жамоаси кейинги тур учрашувини 14 сентябрь куни ўз майдонида “Валенсия”га қарши ўтказади.

Ла Лига. 3-тур

“Райо Вальекано” 1:1 “Барселона”

Голлар: Перес 67 - Ямал 40 пен

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг