Ла Лига. «Барселона» иродали тарзда «Атлетико»дан устун келди
Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши баҳсда "Барселона" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Мадрид жамоаси ҳужумчиси Алехандро Баэна ҳисобни очди. Каталонияликлар биринчи бўлим ўрталарида ҳисобни тенглаштиришди - Рафинья ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 36-дақиқада "кўк-анорранглилар" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди, бироқ Роберт Левандовски пенальтидан унумли фойдалана олмади. Танаффусдан сўнг Дани Ольмо мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ферран Торрес якуний ҳисобни ўрнатди.
Натижада "Барселона" очколарини 37тага етказиб, пешқадамлик қилмоқда. "Атлетико" 31 очко билан 4-поғонада бормоқда.
Ла Лига. 19-тур
Барселона - Атлетико - 3:1
Голлар: Баэна, 19 (0:1). Рафинья, 26 (1:1). Ольмо, 65 (2:1). Торрес, 90 (3:1)
Фойдаланилмаган пенальти: Левандовски, 36’