Ла Лига. «Барселона» дербида «Эспаньол»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Испания Ла Лигасининг 31-тури доирасида «Барселона» ҳамда «Эспаньол» жамоалари ўртасидаги учрашув якунга етди. Ушбу баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни очган бўлса, 25-дақиқага келиб у дубльни расмийлаштирди. Меҳмонлар яримҳимоячиси Пол Лосано 56-дақиқада орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ўйин якунланиши арафасида, 87-дақиқада Ламин Ямал гол урган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Маркус Решфорд меҳмонлар дарвозасини тўртинчи бор ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.
Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» 31 ўйиндан 79 очко жамлаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. «Эспаньол» эса 38 очко билан 10-поғонадан жой олган.
Навбатдаги турда «Барселона» 25 апрел куни сафарда «Хетафе» меҳмони бўлади, «Эспаньол» эса 27 апрел куни ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади.