Ла Лига. «Барселона» дербида «Эспаньол»дан устун келди
Флик жамоаси пешқадамликни мустаҳкамлади.
ФОТО: Getty images
Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Барселона" ўйинида "кўк-анорранглилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
86-дақиқада ярим ҳимоячи Дани Ольмо ҳисобни очди. Учрашув якунида ҳужумчи Роберт Левандовски меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккала голда ҳам ярим ҳимоячи Фермин Лопес голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" очколарини 49 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Эспаньол" эса 33 очко билан 5-поғонада бормоқда.
Ла Лига. 18-тур
Эспаньол - Барселона - 0:2
Голлар: Ольмо, 86 (0:1). Левандовски, 90 (0:2)
Розикжон Султонмуродов
Журналист