Ла Лига. «Барселона» Араухонинг голи эвазига сафарда «Райо Вальекано»ни мағлуб этди
Ҳозирда каталонияликлар Испания чемпионати турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигасининг 29-тури доирасида «Барселона» ҳамда «Райо Вальекано» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалабани нишонлашди.
Учрашувдаги ягона гол 24-дақиқада киритилди — «Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» ўз очколари сонини 73 тага етказиб, Испания чемпионати турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. «Райо Вальекано» эса 32 очко билан 14-поғонадан жой олган.
Навбатдаги турда «Райо Вальекано» 3 апрель куни ўз майдонида «Эльче»ни қабул қилади. «Барселона» эса бир кун ўтиб, 4 апрелда сафарда Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши марказий баҳсда майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист