Ла Лига. «Атлетико» «Вильярреал»га қарши марказий ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Испания Ла Лигасининг 2-туридан ўрин олган "Атлетико" ва "Вильярреал" ўртасидаги учрашув якунланди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувдаги биринчи гол 59-дақиқада урилди. "Атлетико" ҳимоячиси Марк Пубиль ҳисобни очди.
66-дақиқада "Вильярреал" ҳужумчиси Херар Морено пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
76-дақиқада мадридликлар ҳимоячиси Робен Ле Норман қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Орадан икки дақиқа ўтиб, меҳмонлар яна пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Жорж Микаутадзе имкониятдан фойдаланиб, "Вильярреал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.
86-дақиқада Жулиано Симеоне "Атлетико"ни мағлубиятдан қутқариб қолди ва якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.
Ла Лига. 2-тур
Атлетико — Вильярреал 2:2
Голлар: Пубил (59), Симеоне (86) — Морено (66, пеналти), Микаутадзе (78, пеналти).