locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Атлетико» сафарда очко йўқотди

Диего Симеоне шогирдлари ушбу мавсумни муваффақиятсиз ўтказмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Атлетико» сафарда очко йўқотди
ФОТО: Getty images

Испания чемпионатининг 5-турида “Атлетико” клуби сафарда “Мальорка”га қарши беллашди.

Беллашув 1:1 ҳисобида якунланди. Франсиско Хосе Эрнандес Маэсо бошчилигидаги ҳакамлар баҳсни бошқарди.

Галлахер 79-дақиқада “матрасчилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 85-дақиқада Ведат Мурики мувозанатни тиклади.

Ушбу натижадан сўнг “Атлетико” очколари сонини 6тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. “Мальорка” эса 2 очко билан 19-поғонада жойлашган.

Ла Лига. 5-тур

“Мальорка” 1:1 “Атлетико”

Голлар: Мурики 85 – Галлахер 79.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг