locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Атлетико Мадрид» ўз майдонида «Сельта»га имкониятни бой берди

Ҳозирда «матрасчилар» турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида Мадриднинг «Атлетико» ҳамда «Сельта» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Севильядаги «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалабани нишонлашди.

Учрашувдаги ягона гол 62-дақиқада «Сельта» ҳужумчиси Борха Иглесиас томонидан киритилди.

Испания чемпионатининг 35 та ўйинидан сўнг, Мадриднинг «Атлетико» жамоаси 63 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Сельта» эса 50 очко билан олтинчи поғонадан жой олган.

Чемпионатнинг навбатдаги турида, 12 май куни «Сельта» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади, «Атлетико» эса шу куни сафарда «Осасуна» меҳмони бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг