locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga. «Атлетико» кутилмаганда «Эльче»га имкониятни бой бериб қўйди

Мадридликлар учрашувнинг 3/2 қисмини 10 киши бўлиб ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 33-тури доирасида «Эльче» ўз майдонида Мадриднинг «Атлетико» жамоасини қабул қилди. «Мануэль Мартинес Валеро» стадионида кечган муросасиз баҳс мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин воқеаларга жуда бой бўлди:

  • 10-дақиқа: «Атлетико» ярим ҳимоячиси Николас Гонсалес ҳисобни очди — 0:1.
  • 18-дақиқа: Мезбонлар ҳимоячиси Давид Аффенгрубер мувозанатни тиклади — 1:1.
  • 30-дақиқа: Меҳмонлар учун бурилиш нуқтаси — ярим ҳимоячи Тиаго Алмада тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
  • 33-дақиқа: «Эльче» ҳужумчиси Андре Силва пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди — 2:1.
  • 34-дақиқа: Николас Гонсалес тезкорлик билан жавоб қайтариб, дублини расмийлаштирди — 2:2.
  • 75-дақиқа: Андре Силва ҳам ўзининг иккинчи голини уриб, «Эльче»га муҳим ғалабани тақдим этди — 3:2.

Ушбу мағлубиятдан сўнг, «Атлетико Мадрид» 32 та ўйиндан кейин 57 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда қолди. «Эльче» эса очколари сонини 35 тага етказиб, 15-поғонага кўтарилиб олди.

Кейинги турда «Эльче» 26 апрель куни сафарда «Овьедо» билан куч синашса, «Атлетико» 25 апрель куни ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» клубини қабул қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг