La Liga. «Атлетико» — «Барселона». Асосий таркиблар маълум
Бугун, 4 апрел куни Испания La Лигасининг 30-туридан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтади. Унда Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди:
«Атлетико»: Муссо, Молина, Ле Норман, Лангле, Коке, Варгас, Гонсалес, Алмада, Симеоне, Гризманн, Баэна.
«Барселона»: Жоан Гарсия, Кубарси, Мартин, Канселу, Эрик Гарсия, Араухо, Ямал, Фермин Лопес, Педри, Олмо, Решфорд.
Испания чемпионатининг 29 туридан сўнг, «Барселона» 73 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. «Атлетико» эса 57 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган турда Ханс-Дитер Флик шогирдлари ўз майдонида «Райо Вальекано»ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этишган эди. Диего Симеоне жамоаси эса сафарда Мадрид дербисида «Реал»га имкониятни бой берган (2:3).